Ольга Забелинская олтин медал соҳиби бўлди

Германияда аёллар орасида бўлиб ўтган халқаро велопойгада Ўзбекистон номидан иштирок этаётган спортчи Ольга Забелинская олтин медал ютиб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. 31 август куни Германияда аёллар ўртасида бўлиб ўтган аёллар миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати.

Ольга Забелинская Осиё чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

“Europakriterium der Bahnfahrer” номли халқаро мусобақада 2-ўрин - германиялик Гудрун Стоскга, 3-ўрин - россиялик Тамара Дроновага насиб этган.

Велоспортчимизнинг ушбу ютуғи Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллик байрамига муносиб совға бўлди, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ольга Забелинская - россиялик энг машҳур велопойгачи аёллардан бири. Лондон ва Рио-де-Жанейро Олимпиадаларининг бронза ва кумуш медаллари соҳиби. 2018 йилдан буён Ўзбекистон байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.