Оддий қаҳрамонлик – фуқаро юк автомобилини тўхтатиб қолди

Самарқандда 61- ёшли фуқаро ҳайдовчисиз юриб кетган бензовозга югуриб етиб олиб, уни тўхтатиб қолди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Самарқандда маҳаллий фуқаро 61-ёшли Нурали Мусинов ҳайдовчисиз юриб кетган бензовозни тўхтатиб қолди, деб хабар қилмоқда STV телеканали.

Ҳақиқий қаҳрамон: шифокор клиник ўлим ҳолатидаги боланинг ҳаётини сақлаб қолди

Воқеа Согдиана массивида юз берди. Мусинов Нурали ўз автомобилида ҳаракатланиб темирйўл орқасида жойлашган Али Қушчи кўчасига чиқади ва у ерда ЗИЛ-131 русумли бензин ташувчи автомобилнинг ғайриоддий ҳаракатини пайқаб қолади. Диққат билан автомобилга назар солган Мусинов, унинг  ичида ҳайдовчи йўқлигини кўриб қолади. Бензовоз тиббиёт коллежи томон кетаётган эди...  

Мусинов тезда ўз автомобилидан тушиб бензин ташувчи автомобил ортидан югуриб кетади. Бир амаллаб уни қувиб етиб, кабина ичига кириб олади ва уни тўхтатиб қолади.

Кейин маълум бўлишича, бензин ташувчи автомобил ҳайдовчиси бир зумга автомобилни йўл четига қолдирган бўлади. Қайтиб келгач эса автомобил йўлдан пастга қараб кетаётганини кўради, лекин уни қувиб ета олмайди.