Мустақиллик кунига бағишланган концертдан лавҳа

Президент табриги ва эстрада юлдузлари концерти - Форумлар саройида Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган энг катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Sputnik

Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган байрам тадбирлари “Ўзбекистон” форумлар саройида бўлиб ўтди.

Тантана бошида анъанага мувофиқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Президент Ўзбекистон аҳолисини Мустақилликнинг 28 йиллиги билан табриклаб, юрт тинчлиги, мусаффо осмон ҳамда мустақиллик абадий бўлишини тилади.

Ундан сўнг эса Ўзбекистон эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари иштирокида концерт дастури бошланди. Дастурда шунингдек янги талантли мусиқачилар ҳам иштирок этишди. Тадбир сўнгида концерт залида ҳақиқий байрам кайфияти ҳукм сурди, бутун зал рақсга тушди.