ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталида янги ҳужжат пайдо бўлди.
Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибида айрим ўзгаришларни назарда тутади.
Қонун лойиҳасида кўрсатилишича, олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати олий таълим муассасаси ректори (филиаллар директорлари) томонидан Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида эса тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон молия вазирлиги ва олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан келишилган ҳолда белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат айни вақтда муҳокама жараёнида лекин ҳозирдан, интернет фойдаланувчилари қолдирган изоҳлардан хулоса қилса бўладики, амалдаги қонунчиликка таклиф этилаётган янгиликлардан аҳоли мамнун эмас.