ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Арманистон, Тайван, Уммон, Руминия ҳамда Ўзбекистон “National Geographic Traveler Awards 2019” танловининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
“National Geographic” журналининг Россиядаги версиясига кўра, жорий йилда энг яхшилар 24 номинация бўйича сараланмоқда. Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида жуда катта нуфузга эга.
“Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон ҳозирча 22 фоиз овоз олиб, 43 фоиз овозга эга Арманистондан кейин иккинчи ўринда келмоқда.
Овоз бериш жараёни 12 октябрга қадар давом этади. Ўзбекистон туризмининг жаҳон саҳнида юксалишига ўз ҳиссангизни қўшишингиз ва унинг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлиши учун қуйидаги ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.
Ура ҳайқириқлари остида йўқолган Искандария бутун дунёга тақдим этилди
Эслатиб ўтамиз, “National Geographic Traveler Awards” нинг ўтган йилги танловида Ўзбекистон “Гастрономик туризм” йўналишида ғолиб сифатида эътироф этилган эди.