Марғилонда 20 ёшли фуқаро танишини ертўлада пичоқлади

Марғилонда савдо марказининг ертўласида 21 ёшли танишини пичоқлаган ёш йигит қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Фарғонада танишини пичоқ билан жароҳатлаган 20 ёшли фуқаро қўлга олинди.

Булунғурда маст фуқаро қариндошини пичоқ билан жароҳатлади

ИИВ хабарига кўра, Марғилон шаҳридаги “Ипак йўли” МФЙда яшовчи 20 ёшли Я.С. Б.Марғилоний кўчасида жойлашган “Ойгул” савдо марказининг ертўласида ўзаро жанжал оқибатида таниши, “Галатой” МФЙда яшовчи 21 ёшли А.И.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада А.И. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Я.С.  ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.