Эрдўғон Су-57 қирувчиларини сотиб олиш бўйича музокара олиб борилаётганини айтди

Москва ва Анқара Су-57 қирувчиларини етказиб бериш бўйича музокара олиб бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Москва ва Анқара Су-57 қирувчиларини етказиб бериш бўйича музокара олиб бормоқда, бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғон маълум қилди.

Энг янги қирувчилар ва вертолётлар - МАКС-2019

“Музокаралар олиб борилмоқда, улар давом этади. Вазирлик вакиллари МАКС-2019 дан кейин Россияда қолиб ишлашмоқда. Биз музокаралар столига кредит ва биргаликда ишлаб чиқариш бўйича шартларни қўйган ҳолда ҳаракат қиламиз”, - деди Туркия президенти.

Агар Вашингтон F-35 қирувчиларни Туркияга етказиб бериш бўйича позициясини ўзгартирмаса, Анқара “бу вазиятдан чиқиш йўлинии қидиради” деб қўшимча қилди Эрдўғон.

Ўтган сешанба куни Россия ва Туркия президентлари МАКС-2019 халқаро авиасалонга ташриф буюрди. Эрдўғонда Су-35 ва Су-57 самолётлари катта қизиқиш уйғотди.

Путин МАКС-2019 авиашоуда Эрдўғон билан учрашди

Эрдўғон Владимир Путиндан “бу самолёт учадими, уни сотиб олиш мумкинми?” деб сўради. Россия президенти эса “Ҳа, сотиб олишингиз мумкин” деб жавоб қайтарди. 

Анқаранинг Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимини сотиб олиши Туркия ва АҚШ ўртасида жанжални келтириб чиқарди. Вашингтон келишувдан воз кечишни ва эвазига Patriot комплексларини сотиб олишни талаб қилди. Акс ҳолда, Қўшма Штатлар Анқаранинг сўнгги F-35 қирувчи самолётларини сотишни кечиктириш ёки ҳатто бекор қилиш мумкинлигини истисно қилмади.

Июл ойи охирида Доналд Трамп Анқара Россиянинг ҳаво мудофаа тизимини сотиб олишда айбламаслиги, аммо унга мўлжалланган F-35 қирувчи самолётлари бошқа мамлакатларга сотилиши мумкинлигини айтди.

Туркиянинг F-35 дастуридаги иштирокини тўхтатди.