Дональд Трамп Польшага сафар қилишдан бош тортди

АҚШ президенти Польшага сафарини бекор қилганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ соҳилларига яқинлашаётган “Дориан” довули туфайли ҳафта охирига белгиланган Польшага сафарини бекор қилганини маълум қилди.

Трамп Украинага ҳарбий ёрдам беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда – ОАВ

Илгарироқ Трамп Польшага 31 август-2 сентябрь кунлари ташриф буюриб, Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиши режалаштирилганди. Шунингдек, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон чоршанба куни АҚШ етакчиси Польшада Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишини тасдиқлаганди.

“Федерал ҳукуматнинг барча ресурсларини яқинлашиб келаётган бўронга қаратилганлигини таъминлаш мақсадида мен Польшага ўрнимга вице-президент Майк Пенсни юборишга қарор қилдим”, - дея Трамп сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Трампнинг сўзларига кўра, у Польша президенти Анжей Дуда билан телефон орқали мулоқот қилган ва сафарини бошқа кунга кўчирганини айтган.