ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Америкалик 20 ёшли талаба Жейкоб Пина ўзининг жуда узун бармоғи тасвирга олинган видео ва фото-суратлар билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирмоқда.
Унинг бармоғи 13 сантиметрни ташкил қилади. У танасининг бу қисми нега номутаносиб эканлигини билмайди, лекин уни мамнуният билан бошқаларга намоийш қилади.
Йигит тармоққа кўплаб видеоларни жойлаштирмоқда.
TicTok саҳифасида 150 минг обуначиларга эга бўлиб, 2 миллиондан ортиқ лайк тўплади.