Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошди

Жорий йил январь—июнь ойларида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 213,8 миллион долларни ташкил этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда дипломатик фаолиятини якунлаётган Эрон элчиси Баҳман Дўрмонийни қабул қилди.

Ўзбекистон Эрондан нефть маҳсулотлари сотиб олиш масалаларини муҳокама қилмоқда

Вазир элчини қутлар экан, уни Ўзбекистондаги тўрт йиллик миссияси муваффақиятли якунлаётганлиги билан табриклади ҳамда унинг фаолияти самарали бўлгани, Ўзбекистон—Эрон муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилганини қайд этди. Савдо-иқтисодий, инвестицион алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

ТИВ хабарида қайд этилишича, жорий йил январь—июнь ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 213,8 миллион  долларни ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 40 фоизга ошган.

Ўзбекистон Эрондан Хитойгача бўлган транспорт йўлагига қўшилди

Ўз навбатида элчи Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли амалга ошириш учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.