Ўзбекистон Қурилиш вазири тайинланди

Ўзбекистон Қурилиш вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Қурилиш вазири лавозимига Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқулладилар. У бунга қадар вазирликда вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.