Ўзбекистон президенти никоҳ ёшини тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.

Норбоева сиёсат ва аёллар, зўравонликка қарши қонун ҳамда ўзгараётган никоҳ ёши ҳақида

Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланди (ҳозирда аёллар учун 17 ёш).

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг никоҳ ёши белгиланишига оид қисми 2019 йилнинг 1 сентябридан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат Оила кодексига киритилган ўзгаришларни тасдиқлагани хабар қилинган эди. Унга кўра никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш деб белгиланган.