Ҳиндистон компанияси Сергелида кўп қаватли уйлар қуради

Ҳиндистон компанияси яқин 5 йил ичида Сергелида 500 миллион долларлик уй жой, университет ва бошқа бинолар қуриб беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ҳиндистоннинг “Minerva world of knowledge” МЧЖ компанияси билан янги инвестиция келишуви имзолашди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Сергели ҳудудида яқин 5 йил ичида Ҳиндистон компанияси томонидан аҳоли турар жойлари, янги университет, тиббиёт ва спорт мажмуаси, мактабгача таълим муассасаси, савдо-кўнгилочар мажмуа ва ётоқхоналар қурилади, - дейилган хабарда.

Ушбу келишув компания билан 4ой давомида олиб борилган музокаралар натижаси бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти ва “Minerva world of knowledge” МЧЖ компанияси орасида имзоланган инвестицион шартноманинг умумий қиймати 500 миллион долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 август куни Тошкент шҳар ҳокимлигида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Анил Кумар Шастри бошчилигидаги Ҳиндистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтган эди.