ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага ҳарбий ёрдам беришни тўхтатишни кўриб чиқмоқда. Ҳарбий ёрдам 250 миллион доллар миқдорида режалаштирилган. Бу ҳақда РИА Новости СNN каналига асосан хабар қилди.
Канал суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Оқ уй Украинага ёрдам беришни тўхтатиш нияти борлиги ҳақида шу пайтга қадар бир қатор идораларни хабардор қилган.
Бироқ, Трамп буни қандай амалга ошириши аниқ ҳозирча аниқ эмас, чунки бир томондан, бу ҳар йили ушбу маблағ ажратилишини маъқуллаган Конгрессда жиддий қаршиликка дуч келади ва бошқа томондан эса у яқинда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади.
Эҳтимол, АҚШ президенти украиналик ҳамкасби билан мулоқотдан кейин бу борадаги позициясини аниқлайди, дея хабар қилди CNN канали.
2014 йилдан бери АҚШ ҳар йили Украинага ҳарбий йўналиш бўйича маблағ ажратади. Ўша вақтдан бери ушбу мақсадлардам миллиард долларга яқин маблағ сарфланди.