Гитлер нима учун атом бомбасини ярата олмади

Гитлер Германияси ўз ядро қуролини нима учун ярата олмаганлиги ҳақида россиялик олим ўз фикрларини айтди.
Sputnik

Гитлер Германияси ўз ядро қуролини ярата олмади, чунки унинг раҳбарияти бу вазифани устувор деб ҳисобламади, немис атомчи олимлар эса бунинг учун катта молиялаштиришни сўрамади.

АҚШ разведкаси Гитлернинг жинсий ҳаёти ҳақидаги махфий маълумотни ошкор этди

Бу ҳақда РИА Новостига "Курчатов институти" Миллий тадқиқот маркази директори маслаҳатчиси ва миллий ядро лойиҳаси тарихчиси Андрей Гагаринский маълум қилди.

“Германия раҳбарияти буни устувор вазифа деб ҳисобламади ва уни чекланган доирада олиб боришга қарор қилди. Гитлер атом дастурига масъул бўлган олимларни ҳеч қачон қабул қилмади. Бунинг учун вақт ҳам етмади”, - деди Гагаринский.

Унинг сўзларига кўра, 1945 йил майда ядро реакторини ишга тушириш бўйича сўнгги “ҳал қилувчи”, аммо муваффақиятсиз тажрибани таниқли немис олим Вернер Гейзенберг амалга оширган. Шундан сўнг олим яна маблағ сўрашга ботина олмади.