HUMO банкоматлари Visa карталарини қабул қилишни бошлади

HUMOнинг 250 дан ортиқ банкоматлари Visa карталарини қабул қилишни бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. HUMOнинг 250 дан ортиқ банкоматлари Visa карталарини қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Эриган музқаймоқ: иқтисодчи сентябрда доллар пасайишини башорат қилди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон аҳолиси, чет эллик меҳмонлар ва сайёҳларга Visa халқаро карталаридан миллий валютада маблағларни ечиш имконияти тақдим этилди.

Банкоматдан миллий валютада нақд пул маблағларини бериш учун комиссион ҳақни банкнинг ўзи белгилайди.

Туристик шаҳарларда миллий валютада пулларни ечиб олиш имкониятини берувчи HUMO банкоматлари йирик диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, бозорлар ва ҳ.к. атрофидаги 24/7 шохобчаларида жойлашган.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Visa компанияси Ўзбекистонда рақамли тўловлар инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини биргаликда амалга ошириш мақсадига қаратилган Ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандуми имзоланган.