Жиззахда замонавий гольф мажмуаси ташкил этилади

Гольф мажмуаси учун 200 гектар ер участкаси ажратилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Жиззах вилоятида гольф индустриясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида гольф бўйича профессионал ва хаваскор турнирларни ўтказиш бўйича мажмуа ташкил этилади.

Тошкентда янги гольф-клуб ва замонавий меҳмон уйлари пайдо бўлади

Қарор билан “Mirasmanda Golf Resort” МЧЖ ташкил этилиб, гольф мажмуаси учун туман ҳудудидан 200 гектар ер участкаси ажратилади.