Украина суди Кирилл Вишинскийни қамоқдан озод қилди

Суд "РИА Новости Украина" портали раҳбари Кирилл Вишинскийни озод қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Украина суди "РИА Новости Украина" портали раҳбари Кирилл Вишинскийни қамоқдан озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Ҳибсга олинган журналист - Вышинский ҳимоясига митинг бўлиб ўтди

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси шахсий кафиллик чорасига ўзгартирилди. Журналист зиммасига суд ва терговчининг биринчи талабини билан ҳозир бўлиш мажбурияти юкланди.

Кирилл Вишинский 400 кундан ортиқ муддат давомида қамоқда сақланган.

Вишинский иши

Журналист ўзини мустақил деб эълон қилган Донбасс республикаларини қўллаб-қувватлаганликда ва давлатга хиёнатда гумонланмоқда. Унга 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Вишинскийнинг ўзи барча айбловни ёлғон ва манипуляция деб ҳисоблайди. У "РИА Новости Украина" порталида фаолият юритган вақтида Украина хавфсизлик хизмати бирор марта эътироз билдирмаганини таъкидлаган.

Суд мажлисларидан бирида журналист Россия президенти Владимир Путинга ёрдам сўраб мурожаат қилган ва Украина фуқаролигидан воз кечишини маълум қилган.

Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат" учун журналистлардан қандай ўч олади?

Суд журналистга қўлланган эҳтиёт чорасини бир неча марта узайтирган ва суд мажлисини бошқа кунга қолдирган. Адвокат ва кўплаб экспертлар Украина прокуратураси атайлаб ишни олиб боришни чўзмоқда деб ҳисоблашади.

Вишинскийнинг адвокати Андрей Доманский улар журналистнинг бегуноҳлигини исботлашда давом этишини таъкидлаган.

Вишинскийнинг судгача узоқ муддат ҳибсда қолаётгани Европада ҳам кескин эътирозларни келтириб чиқарди. "Журналистлар ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ва зиддиятли воқеликлар ҳақида хабар бериш ҳуқуқига эга. Ҳар қандай ҳолатда уларни профессионал фаолияти учун таъқиб остига олиш керак эмас", - деб айтган ОБСЕ ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир.