ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Куни кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат пойтахтида “Сиёма” ичимликлар ва алкогол маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводини очди.
Ҳозирги вақтда заводда 100 киши ишламоқда. 25 нафар хорижий мутахассис яна 160 кишини ўқитмоқда. Сув Душанбедан 55 км узоқликда бўлган Сиёма дарёсидан олинади.
Тожикистон Фанлар академияси Иқтисодиёт ва демография институти бўлими мудири Хожамахмад Умаров “Сиёма” суви экспорти ҳақида Sputnik Тожикистонга ўз фикрларини айтди.
“Тожикистон Ўзбекистон жанубий вилоятларига сувни экспорт қилиши мумкин. Агар тожик-афғон чегараси хавфсиз бўлганда, Афғонистон шимолий вилоятларига экспорт қилиш мумкин эди. Бу сув микрокрисстал тузилишга эга, у одам қон томир тизимини тозалаш учун фойдалидир. Бундан ташқари, бу сув жуда мазали ва у олинадиган дарё Марказий Осиёда жуда машҳур”, - деди мутахассис.