Россия Саудия Арабистонида қурол ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

Россия Саудия Арабистонда АК-103 автоматини ишлаб чиқариш бўйича заводни барпо қилиш бўйича шартнома имзоламоқчи.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Россия Саудия Арабистонда АК-103 автоматини ишлаб чиқариш бўйича заводни барпо қилиш бўйича шартнома имзоламоқчи, бу ҳақда ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев маълум қилди.

Путин МАКС-2019 авиашоуда Эрдўғон билан учрашди

“Бугунги кунда Саудия Арабистонига Калашников автоматларини етказиб бериш бўйича шартнома ижроси таъминланмоқда. Ўйлайманки, биз у ерда АК-103 автоматларини ишлаб чиқаришга ўтамиз”, - деди у МАКС-2019 авиасалонда.

Бундан илгарироқ, Рособоронэкспорт раҳбари Александр Михеев Россиядан Эр-Риядга қурол етказиш берилиши ҳақида маълум қилганди.

2017 йил октябрь ойида "Рособоронэкспорт" ОАЖ ва Саудия ҳарбий саноат компанияси ўртасида ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни сотиб олиш ва локализация қилиш тўғрисида меморандум имзоланди ва Саудия Арабистонида Калашников АК-103 русумли автоматлар ва патронларни лицензияли ишлаб чиқарилишини ташкил этиш учун умумий шартлар тўғрисида шартнома имзоланганди.