ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари ҳамкорликда “Дўсти” (“Дўстлик”) чойхонасини очишди. Чойхона Душанбедаги “Кохи Наврўз” саройида жойлашган. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон Avesta нашрига таяниб хабар қилмоқда.
Ушбу чойхона бир вақтнинг ўзида 400 кишига хизмат кўрсатади. Чойхонада фақат ўзбек миллий таомлари тайёрланади.
Таомлар ўзбекистонлик олти нафар моҳир ошпазлар томонидан тайёрланади.
Таъкидланишича, “Дўстлик” чойхонасининг асосий таоми махсус рецент билан тайёрланган Тошкент палови ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Душанбе шаҳрида "Тошкент нон кабоб" номли биринчи ўзбек фаст-фуд тамаддихонаси очилгани хабар қилинган эди.