Булунғурда маст фуқаро қариндошини пичоқ билан жароҳатлади

Булунғур фуқаро маст ҳолда жияни билан ўзаро жанжаллашди. Уларни ажратмоқчи бўлган жиянинг отасини пичоқ билан жароҳатлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида маст фуқаро қариндошини пичоқ билан жароҳатлади.

Навоийда ҳайдовчининг маст ҳолдаги отаси инспекторни дўппослади

ИИВ хабарига кўра, фуқаро маст ҳолда уйи ҳовлисида шу маҳаллада яшовчи 24 ёшли жияни С.Т. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтда уларни ажратмоқчи бўлган С.Т.нинг отаси 47 ёшли Б.Б.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада Б.Б. касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Б. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.