Америкалик телебошловчи ҳамкасбини гориллага ўхшатди - видео

Американинг KOCO 5 News телебошловчиси Алекс Хаусден эфирда ўз ҳамкасби Жейсон Хэккетни гориллага ўхшатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Американинг KOCO 5 News телебошловчиси Алекс Хаусден эфирда ҳамкасби Жейсон Хэккетни гориллага ўхшатди.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабини қўзғатди.

Бошловчилар Оклахомадаги ҳайвонот боғидаги горилла болалари ҳақидаги лавҳага изоҳ бераётган. Хаус Хэккетга қарата “Сенга ўхшайди” деди. Эркак эса “Ҳа, бир нима умумий бор” деб жавоб қайтарди.

Дастурдан лавҳа Facebook’га жойлаштирилди ва шу заҳоти танқидий изоҳлар ёғилиши бошлади.

Кейинчалик Хаусден ўз сўзлари билан одамларга қандай зарар етказиши мумкинлигини тушунганини айтиб, шериги ва томошабинлардан узр сўради.

Жейсон Хаcкетт ҳамкасбининг узрини қабул қилди ва унинг шарҳини нафақат уни, балки қора танлилар одамларни ҳам чуқур хафа қилди. Журналист таъкидлашича, бу иш ҳаммага дарс бўлиб хизмат қилади ва одамлар "сўзнинг кучи" борлигини тушунишлари керак.