Uzbekistan Airways Таиланднинг энг катта оролига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

Бугундан авиа чипталар сотилиши бошланади. Парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Uzbekistan Airways Таиландга тўғридан-тўғри парвозни бошлайди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

2019 йил 14 декабрдан Пхукет оролига МАК йўловчиларни олиб боришни бошлайди. Парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.

27 августдан авиа чипталар сотилмоқда, уларни компаниянинг сайтида ёки савдо офисларида сотиб олиш мумкин.