Мелания Трампнинг сариқ рангдаги кўйлаги қизғин муҳокама қилинмоқда

Францияга келган вақтда АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси аэропортда тасвирга олинган суратлар тармоқда пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik.  “Катта еттилик - “G7” саммитига АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп кийган кўйлаги интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда, деб хабар қилди Daily Express.

Францияга АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси ташриф буюрганда аэропортда тасвирга олинган суратлар тармоқда пайдо бўлди.

Мелания Трампнинг сариқ рангдаги кўйлаги қизғин муҳокама қилинмоқда

Суратларда самолёт трапидан Мелания пушти гуллар билан безатилган ёрқин сариқ либосда тушаётгани кўриш мумкин.

Интернет фойдаланувчилари АҚШ биринчи хоними Calvin Klein бренди либосида бўлганлигини аниқлашди. АҚШ президенти рафиқасининг либоси ҳақида обуначилар турли изоҳлар ёзишди.

“Сариқ нимчалар намойишлари муносабати билан Мелания сариқ либосни кийди”, - деб ёзган фойдаланувчи.  

Баъзилар эса Мелания либосидаги гулларни қонли доғларга ўхшатди: “Макронга унинг шавқатсизлигини эслатганиз учун, раҳмат”, - деб ёзилган.