Марказий банк айрим банкларга нисбатан жарима қўллади

Марказий банк айрим банклар ўз хизматларини кўрсатишда истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини аниқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Марказий банк айрим банклар ўз хизматларини кўрсатишда истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини аниқлади.  

Эриган музқаймоқ: иқтисодчи сентябрда доллар пасайишини башорат қилди

Хусусан, “Ипотека-банк” АТИБ ва “Халқ банки” АТБларнинг тарифларида қонун ҳужжатлари билан мижозлардан ундирилиши тақиқланган комиссия тўловлари мавжуд бўлса, “Давр-банк” ХАТБ ўз фаолиятида мижозларга банк хизматларини кўрсатиш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилган. Жумладан, Даврбанк томонидан мижозларга кўрсатиладиган банк хизмат турларининг таркибига асосий хизмат билан боғлиқ бўлмаган қўшимча хизматлар киритилган ҳамда банкнинг веб-сайти ва ахборот стендларида ҳаққоний бўлмаган маълумотлар жойлаштирилган.  

Шу муносабат билан, ушбу банклар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериш билан бир қаторда, уларга нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.

“Асака банк” АТБ томонидан ўз мижозига нисбатан шартномага мувофиқ комиссия тўловларини ҳисоблаш тартиби қайта кўриб чиқилиб, нотўғри ҳисобланган 84 млн. сўм миқдоридаги маблағнинг мижозга қайтарилиши таъминланди.  

“Марказий банк бундан буён ҳам банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан қонуний таъсир чораларини қўллаб боради”, - дейилган ахборотда.