Бразилия президенти Макроннинг хотини устидан кулди. Франция раҳбари жавоб қайтарди

Бразильский лидер высмеял в соцсетях супругу французского коллеги. Глава Франции не стал молчать
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Бразилия ва Франция президентлари Жаир Болсонару ва Эммануэль Макрон ўртасида можаро юз берди. Жанжал Амазониядаги ёнғинларни муҳокама қилиш пайтида бошланган ва президентлар хотинларининг ташқи қиёфаси ҳақида гап очилганида "авжига чиққан".

Трамп G7 етакчилари билан Россия туфайли жанжаллашиб қолди

Болсонару тарафдорларидан бири Facebook ижтимоий тармоғида Макроннинг 66 ёшли рафиқаси билан бирга, Босонарунинг рафиқаси Мишель билан бирга тушган суратларини эълон қилган. Сурат тагига: "Макрон Болсонарунинг нега таъқиб қилаётганини энди тушунгандурсиз?", деб ёзилган бўлган.

Шундан сўнг ушбу пост тагидан Бразилия президенти расмий аккаунтидан: "Бу нусхани ҳақорат қилма. Ха-ха", деган изоҳ пайдо бўлади.

Эммануэль Макроннинг ўзи ушбу изоҳни ўта қўпол ва дилни ранжитадиган дея топган, деб хабар бермоқда BBC.

"Мен Бразилия халқига катта ҳурмат билан қарайман, ва умид қиламанки, тез орада бу мамлакат, ўз мажбуриятларини бажаришга тайёр президентга эга бўлади", - деб айтган Макрон Биаррицада ўтказилган матбуот-анжуманида.

Бразилия раҳбари матбуот-хизмати ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Сибирдаги ўрмон ёнғинларининг асосий сабаби маълум қилинди

Амазонияда юз берган ўрмон ёнғинлари вақтида бошланган дипломатик баҳслардан сўнг алмашилган "луқмалар" икки президент ўртасида юз берган можаронинг давоми бўлган. Биаррицеда бўлиб ўтган G7 саммити вақтида Макрон Барзилия ҳукуматини гўёки улар ўрмон ёнғинларига қарши курашмаётгани учун танқид қилган эди. Франция президенти Бразилиядаги ёнғинлар ва уларга қарши ёрдам вариантларини муҳокама қилиш учун тезкор учрашувни чақиришни таклиф этди.

"Бизнинг уйимиз ёнмоқда. Чин маънода. Амазония тропик ўрмони кий лес Амазонии — Ер шари учун жами кислороднинг 20%ини ажратувчи жаҳон ўпкаси - ёнмоқда. Бу халқаро кризис. "Катта еттилик" аъзолари, келинглар, икки кун давомида ушбу фавқулодда ҳодисани муҳокама қилайлик", — деб ёзган Макрон Facebookдаги саҳифасида Биаррицедаги саммит арафасида.

Бразилия бунга жавобан Франция мустамлакачилик фикраш тажрибасидан ҳеч ҳам воз кеча олмаётганини иддао қилган.