ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Алмазбек Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган 135 дона мол-мулк хатлаб қўйилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат бош прокуратурасига асосан.
Хатлов жиноий авторитет Азиз Батукаев ноқонуний озод этилиши бўйича жиноий иш доирасида хатлов амалга оширилди. Бундан аввал 120 та объект хатлаб қўйилганди.
Таъкидланишича, Ҳарбий прокуратурада Атамбаев президентлик даврида ноқонуний бойлик орттириши ҳолати бўйича жинойи иш мавжудлигини инобатга олган ҳолда, маълумотлар текширилиши ва таққосланиши учун Бош прокуратурага юборилган.
Иш юритув давомида 20 та уй-жойдан хатлов олиб ташланди.
Алмазбек Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган объектлар, шунингдек ноқонуний равишда қўлга киритилган бошқа мол-мулкларни қидириш ва аниқлаш бўйича Қирғизистон миллий хавфсизлик ва ИИВ тезкор бўлинмаларига тергов кўрсатмалари берилди.
Бош прокуратура Атамбаев ва яқинларига тегишли бўлган барча объектларнинг эгалик ҳуқуқини текшириб чиқади, кейинчалик хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг янгиланган рўйхатни эълон қилишни режалаштирди.