Ўзини поезд тагига ташлаган тошкентлик блогерга жазо тайинланди

Машҳурлик бўлиш васвасаси ёш блогер ва унинг дўстига қимматга тушди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Тошкентда ҳаракатлаётган поезд тагига ўзини ташлаган ва буни видеога олган фуқароларга жазо тайинланди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалининг “Давр” дастурида маълум қилинди.

Блогер Артур Бабаев қилган ишидан пушаймонлиги ва бу ҳаракати ўзига зарар етказганини билдирган. У ва унинг ҳаваскор тасвирчи ўртоғи Дмитрий бу ишни бошқаларга такрормасликни тавсия қилишган.

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

“Юнусобод тумани маъмурий суди томонидан майда безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва уларнинг ҳар иккаласига нисбатан 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, авалроқ ижтимоий тармоқларда ўз кузатувчилари сонини ошириш мақсадида ўзини поезд остига ташлаган блогернинг хатти-ҳаракати қизғин муҳокамаларга сабаб бўлгани хабар қилинган эди. Интернет фойдаланувчилари блогернинг ушбу ҳаракатини кескин танқид остига олишди, у "ёшлар ва ўсмирлар учун ёмон намуна бўлаётгани учун" тегишли жазога тортилиши лозимлигини маълум қилишди.