Йўқотилган Искандария: Ўзбекистон бутун дунёга Зулқарнайн давридаги шаҳарни кўрсатди

Sputnik

Термизда бўлиб ўтган халқаро форумда оламшумул янгилик эълон қилинди. Бир неча минг йиллар давомида фақат тарихий китобларда номи тилга олинган – Окс Искандария шаҳри топилгани дунёга маълум қилинди.

Окс Искандарияси, яъни Амударё бўйидаги Искандария шаҳри, Искандар Зулқарнайн томонидан асос солинган Юнон-Бақтрия давлатининг шарқий ҳимоя қалъаси ҳисобланган. Окс Искандариясининг гуллаб-яшнаган даври, эрамиздан олдинги  III – II асрларга тўғри келади.

Ура ҳайқириқлари остида йўқолган Искандария бутун дунёга тақдим этилди

2 минг йилдан ортиқ ушбу шаҳар қаерда жойлашганини ҳеч ким аниқ билмаган. Ўзбекистонлик археолог олим Эдвард Васильевич Ртвеладзе Окс Искандариясининг дастлабки нишоналарини 2007 йилда Термиз яқинидаги Кампиртепа қўрғонидан топган эди.

Ноёб мажмуа қалъа ва тузилишига кўра амфитеатрни эслатувчи, атрофини ўраб турувчи бинолардан иборат. Шаҳар нафақат минорали деворлар, балки чуқур хандақлар билан ҳам мустаҳкамланган. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, қалъа гуллаб-яшнаган даврда бу ерда қарийб 900 нафар аҳоли истиқомат қилган. Иккинчи асрнинг ўрталарида Амударёнинг сатҳи кескин кўтарилгандан сўнг одамлар бу ерни тарк этган.

Окс Искандарияси ҳақидаги оламшумул кашфиёт қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида шахсан Искандар Зулқарнайн асос солган шаҳар ҳозирда қандай кўринишга эгалигини томоша қилишингиз мумкин.

1 / 20
25 август куни Ўзбекистон Термиздан 30 километр узоқликда жойлашган Кампиртепа шаҳарчасини Окс Искандарияси деб эълон қилди.
2 / 20
Окс Искандарияс, яъни Амударё қирғоғидаги Искандар Зулқарнайн қалъасидир.
3 / 20
Кампиртепадаги археологик қазишмалар қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида — 1978 йилдан бери давом этмоқда. Унга академик Эдвард Ртвеладзе бошчилик қилмоқда.
4 / 20
Ура ҳайқириқлари остида йўқотилган Искандария бутун дунёга тақдим этилди
5 / 20
Ноёб мажмуа қалъа ва тузилишига кўра амфитеатрни эслатувчи, атрофини ўраб турувчи бинолардан иборат.
6 / 20
Шаҳар нафақат минорали деворлар, балки чуқур хандақлар билан ҳам мустаҳкамланган.
7 / 20
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, қалъа гуллаб-яшнаган даврда бу ерда қарийб 900 нафар аҳоли истиқомат қилган.
8 / 20
Аввалига Ртвеладзе бу ҳудудда қадимий Пандаҳиён манзилгоҳи жойлашган, деб тахмин қилган, аммокўп изланишлардан сўнг ушбу жой бир неча минг йиллик порт-шаҳар — Окс Искандарияси эканлиги исботланган.
9 / 20
Ҳисоб-китобларга кўра, қалъа гуллаб-яшнаган даврда бу ерда қарийб 900 нафар аҳоли истиқомат қилган.
10 / 20
Иккинчи асрнинг ўрталарида Амударёнинг сатҳи кескин кўтарилгандан сўнг одамлар бу ерни тарк этган.
11 / 20
Очилиш маросимида сурхондарёлик бахши Искандар Зулқарнайн ҳақида достон куйлади.
12 / 20
Конференция иштирокчилари Кампиртепадан ташқари Фаёзтепа ва Қоратепадаги будда ибодатхоналарига ташриф буюришди.
13 / 20
Будда ғор ибодатхоналари мажмуаси Марказий Осиёдаги энг йириклардан ҳисобланади.
14 / 20
Будда ғор ибодатхоналари мажмуаси Марказий Осиёдаги энг йириклардан ҳисобланади.
15 / 20
Хоналарда чироқ учун махсус қурилган токчалар мавжуд.
16 / 20
Термиз Археология музейидаги будда ҳайкали.
17 / 20
Термиз Археология музейида кўп минг йиллик тарихга эга дурдоналар сақланади.
18 / 20
Россия империясида зарб қилинган тангалар.
19 / 20
Қадимий Бухоронинг қоғоз пуллари.
20 / 20
Кушон сулоласи даврига оид ҳайкал.