Вақт машинаси: Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг энг яхши музейига фуқароларни чорламоқда

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов барча Ўзбекистон фуқароларини Термиз археологик музейига чорламоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов барча Ўзбекистон фуқароларини Термиз археологик музейига чорламоқда, деб хабар килди Sputnik мухбири.

Абдухакимовга кўра, музей вақт машинаси вазифасини бажарувчи бир маскан.

Бу ерга келган ҳар бир фуқаро ушбу археология музейида тўпланган ва намойиш этилаётган археологик топилмаларни томоша килиши баробарида хаёлан албатта ўтмишга айтади ва ҳақиқий ўзлигини хис этади.

“Ўзини маданиятли деб билган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси албатта Термизга келиши ва археологик музейда бўлиши шарт, деб ҳисоблайман. Бу ерда хали бўлишга улгурмаган фуқароларимизга ҳам албатта вақт ва имкониятларини аямасдан, музейга келишларини тавсия этардим”, - деди Абдухакимов.

Музейда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва ҳозирги президенти Шавкат Мирзиёевлар ҳам бўлишган ва музей ташриф китобида уз дастхатларини қолдиришган.