Тошкентда “ЗИЛ” юк автомобили ёниб кетди

Бектемир туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин содир бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Жорий йил 25 август куни соат 19:11 да Тошкент шаҳри Бектемир тумани Охангарон шох кўчасида жойлашган “Гулсара Люкс” МЧЖга қарашли Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Тошкентдаги кичик саноат зонасида йирик ёнғин юз берди

Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 19:15 да етиб борган ва ёнғин соат 19:24 да бартараф этилган. Ёнғинни кенг майдонга тарқалиб кетиши олди олинган. Ёнғин оқибатида АГТКШ ҳудудида “ЗИЛ” русумли юк автомобилининг мотор ва салон қисмлари ёниб зарарланган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.