“Тошкент-Хўжакент” тезюрар поезд қатнови бекор қилинди

2019 йил 24 августдан Тошкент-Хўжакент-Тошкент йўналишидаги 6727/6728-сонли тезюрар электричкалар қатнови бекор қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. “Тошкент-Хўжакент-Тошкент” тез юрар электричкалар қатнови бекор қилинди, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.  

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларида дам олиш мавсуми тугаб, йўловчилар сонининг камайганини инобатга олиб, 2019 йил 24 августдан Тошкент-Хўжакент-Тошкент йўналишидаги 6727/6728-сонли тезюрар электричкалар қатнови бекор қилинди.