Шавкат Мирзиёев блогерлар билан суратга тушди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Хушнудбек ва бошқа таниқли блогерлар билан суратга тушди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Самарқандда "Шарқ тароналари" фестивали очилиши олдидан  дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли блогерлар билан суратга тушди. Бу ҳақида Хушнудбек хабар қилмоқда.

“Шавкат Миромонович билан тарихий селфи! Ўзбекистон Президенти блогерлар учун доимо очиқлигининг яна бир исботи бу! Бағоятда бахтиёрман!”, - деб ёзган блогер ўз саҳифасида.

Ушбу сэлфидан бир неча дақиқа олдин ижтимоий тармоқларда Хушнудбек президентга Ўзбекистонда блогерларга яратилаётган имкониятлар учун миннатдорлик билдираётгани акс этган видеолавҳа пайдо бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев блогерлар билан суратга тушди