ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга учиб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
"Шарқ тароналари" XII халқаро мусиқий фестивалига иштирок этиш учун 78 давлатдан 315 нафар хорижий меҳмонлар, дипкорпус вакиллари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи вазирлик идоралари вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. Фестивалига бу йил 33 давлат вакилларидан иборат 29 мусиқий жамоа, жами 146 нафар хонанда ва созандалар иштирок этади.