Ўзбекистонда доллар курси пасайди, евро эса кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 27 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 10,07 сўмга пасайиб, 9 373,93 сўм ташкил қилди.

Евро эса 52,59 сўмга ошди ва 10 446,31 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,78 сўмга кўтарилди ва 141,92 cўмни ташкил қилди.