ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Янги Зеландия парламент раиси Тревор Маллард қўлида чақалоқ билан йиғилишни ўтказди.
Бу ҳолат ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини жуда қувонтирди.
The Guardian ёзишича парламент йиғилиши 21 августда ўтказилди. Унда 65 ёшли спикер Маллард йиғилишда олти ҳафталик болага қаради.
Малларднинг сўзларига кўра, чақалоқнинг отаси - депутат хотиржам равишда ўз вазифасини бажариши учун буни амалга оширди.
Мажлислар залида турли қонунчилик ташаббуслари муҳокама қилинган вақтда парламент раиси болани сутли аралашма билан озиқлантирди ва у билан ўйнади.
“Одатда, спикер курсида фақат парламент раиси ўтиради, лекин бугун мен билан VIP-меҳмон ўтирди. Оилани янги аъзоси билан табриклайман”, - деб ёзди Маллард Twitter’ саҳифасида.