Тошкент ва Москва 29,6 млн долларлик шартнома имзолади

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида икки давлат ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Тошкент ва Москва умумий қиймати 29,8 млн долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Москва шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида икки давлатнинг ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор лойиҳаларни кўриб чиқишди.

“Муҳокамалар якуни бўйича икки томонлама ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 29,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги шартномалар имзоланди”, - дейилади хабарда.

Тошкент ва Москва 29,6 млн долларлик шартнома имзолади

Шунингдек, делегация аъзолари Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида бўлишди ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Москвада Тошкент кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эдик.