Муфтий Усмонхон Алимов "Рамзан Қодиров" масжиди очилиши маросимида иштирок этади

Бугун 23 август, жума куни Чеченистоннинг Шали туманида барпо этилган “Рамзан Қодиров” номидаги муҳташам масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам "Мусулмонлар ифтихори" номли масжидининг очилиш тадбирида иштирок этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Рамзан Қодиров энг кўп нимадан қўрқишини айтди

Хабарда айтилишича, бугун 23 август, жума куни Чеченистоннинг Шали туманида барпо этилган “Рамзан Қодиров” номидаги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Тантанали маросимда мусулмон мамлакатларидан ташриф буюрган мартабали меҳмонлар орасида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Таъкидланишича, масжид Европа минтақасида энг йирик масжидлардан бири бўлади. Масжидда бир вақтнинг ўзида 30 мингдан зиёд киши ибодат қилиши мумкин экан.

Масжид лойиҳасининг муаллифи – ўзбекистонлик меъмор Абдукахор Турдиев.