Ўзбекистон тижорат банкларида Россия ва Қозоғистон миллий валютаси сотиш бошланди

Тижорат банкларида нақд рубль ва тенге сотиб олиш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон тижорат банкларида Россия ва Қозоғистон миллий валютаси сотиш бошланди, деб хабар қилди Uznews нашри.

Ҳозирги шароитда қандай валютани сотиб олиш керак – россиялик экспертнинг маслаҳати

Хабарда айтилишича, тижорат банкларида нақд рубль ва тенге сотиб олиш мумкин.

Масалан, Россия ва Қозоғистон валютасини қуйидаги курсда сотиб олиш мумкин: 1 рубль - 143 сўм, 1 тенге - 24 сўм 40 тийин.

Эслатиб ўтамиз, 20 август санасидан бошлаб тижорат банклари томонидан доллар сотилиши йўлга қўйилган. Чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиб олиш мумкин.