ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова “Машук-2019” ёшлар форумида кавказча шўх рақсга тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Видео Россия ТИВ твиттерда пайдо бўлди.
Захарова кавказча рақс ўргатиш секциясига ташриф буюрди. У ерда ўртага чиқиб, малакали рақс устаси билан ўйинга тушди.
Бундан аввал дипломат брифингда иштирок этди ва ёшлар билан суҳбатлашди.