ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Баҳром Ашрафхонов Давлат бюджетнинг ярим йиллик натижаларини эълон қилди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
- Давлат бюджети дефицити Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва қисқа муддатли облигациялар чиқариш орақали қопланади, деди Ашрафхонов.
Вазир ўринбосари айтишига қараганда 2019 йилнинг 1 ярмида бюджет даромади 50,7 трлн. сўмниташкил қилди. Бу режалаштирилган даромаддан 4,1 трлн. сўмга ортиқ.
Бюджет харажатлари эса – 55,3 трлн. сўмни ташкил қилди. Харажатлар асосан маошлар, давлат харажатлари ҳамда мудофаа харажатлари ошиши ҳисобидан ошган.
Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари уларнинг ўз ихтиёрида қолдирилди. Хусусан Тошкент шаҳрида 371 миллиард сўм, Андижон, Самарқанд, Бухоро ва Қорақалпоғистон вилоятларида 250-300 миллиард сўмдан. Республика бўйича маҳаллий бюджетларнинг жами қўшимча даромади 2,8 триллион сўмни ташкил қилди.
Капитал қурилиш ва мактабларни таъмирлаш учун мўлжалланган бюджет маблағлари, олдингидек йил охирида эмас йил бошида тўлаб берилади. Ўшанда объектларнинг аксарияти 1 сентябрга қадар қуриб ёки таъмирлаб битказилади.
Расходная часть бюджета выросла за счет роста заработной платы, реализации государственных программ, а также расходов на оборону.