Атамбаевнинг яна бир тарафдори судга олиб кетилди

Депутат Ирина Карамушкина оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Қирғизистон бош прокуратураси Жўқори Кенеш депутати Ирина Карамушкинага жиноий ишда гумонланувчи тариқасида иштирок этиши ҳақида огоҳлантириш хатини топширди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Атамбаев оиласи номида бўлган мол-мулк хатлаб қўйилди

Карамушкинага одамларни гаровга олиш бўйича айблов илгари сурилган.

Бугун депутат Первомайск тумани судига олиб кетилди, у ерда унга эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинади.

Карамушкина Facebook’даги саҳифасида у оммавий тартибсизликларни уюштириш ва одамларни гаровга олишда иштирок этишда айбланаётгани ҳақида пост ёзган.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни кечқурун Кой-Таш қишлоғида ГКНБ кучишлатар бўлинмаси Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга уринди, аммо штурм унинг тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилди.

Саккизинчи август куни ҳуқуқ-тартибот органлари такрорий штурм амалга оширди, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди.

Атамбаев 26 августга қадар ГНКБ СИЗОсида қолдириш қарори қабул қилинди. Шунингдек, унинг бир неча тарафдорлари ҳам ҳибсга олинган.