Ўзбекистонда радиация даражаси ўзгармаган

Қайд этилишича, кўрсатиб ўтилган даврда бу кўрсаткич республикада 0,15 мкзв/соат, Тошкентда эса энг юқори даража 0,16 мкзв/соатни ташкил этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 8-20 август кунлари радиация фонида ўзгариш кузатилмаган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

МАГАТЭ вакили АЭС қурилишига қарши "қўзғолон" ортида ким турганини айтди

Ўзгидрометнинг атмосферада ва сунъий йўлдош маълумотларида ўтказган жисмоний жараёнлар таҳлили шу кунларда мамлакат ҳудуди Туркманистон орқали кириб келган Каспий денгизининг жануби ва Эрон осмонидан шаклланган жануби-ғарбий ҳаво массалари таъсири остида бўлгани кўрсатган.

Мамлакатда гамма нурланишнинг экспозицион дозаси қувватидаги ойлик ўртача даража соатига 0,16 микрозивертга тенг ва у 0,08 мкзв/соатдан 0,24 мкзв/соатгача тебраниб турибди (экспозицион дозанинг мумкин бўлган энг охирги қувват даражаси 0,30 мквз/соатга тенг).    

Қайд этилишича, кўрсатиб ўтилган даврда бу кўрсаткич республикада 0,15 мкзв/соат, Тошкентда эса энг юқори даража 0,16 мкзв/соатни ташкил этган.