Тошкентда рашкчи эр ўз хотини жазманини жинсий аъзосидан маҳрум қилди

Хотини интернетда бошқа эркак билан ёзишаётганидан хабар топган рашкчи эр, ўч олишнинг ваҳшиёна усулини танлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Тошкентда рашкчи эр ўз хотини билан ёзишган эркакнинг жинсий аъзосини кесиб олди, деб хабар бермоқда маҳаллий интернет нашрлар.

Бош прокуратура Гулистонда рашк туфайли содир этилган қотиллик тафсилотларини очиқлади

Хабарда айтилишича, мактабларнинг бирида дарс берувчи аёл таълим масканида қоровул бўлиб ишлайдиган эркак билан интернетда ёзишиб юрган. Эри шубҳаланиб қолмаслиги учун аёл ўз жазмани телефон рақамини "Мақсуда опа" номи билан сақлаб қўйган.

Ўзаро жанжалдан сўнг, эр хотинининг телефонини текшириб кўради ва "Мақсуда опа"дан келган "сени соғиндим", "севаман", "бағримга босишни хоҳлайман" деган хабарларга кўзи тушади.

Шундан сўнг, аёлнинг турмуш ўртоғи эртаси куни кечаси мактаб томон йўл олади ва қоровул билан учрашади. Унга аёли билан қандай муносабатда эканлигидан хабардорлигини маълум қилади. Мулоқот вақтида, ғазаб отига минган эр қоровулни уриб ҳушидан кетгазган ва сўнгра унинг жинсий аъзосини кесиб олган.

Айни вақтда айбланувчи қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Қурбон ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ.