Пекиндаги Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилиш маросими 19 август куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов иштирок этди. Камилов ўзининг Хитойга бўлган 2 кунлик ташрифи доирасида элчихона янги биланоси очилиш маросимида ҳам иштирок этди.
Янги элчихона биноси Пекиннинг марказий ишбилармонлик ҳудудида жойлашган бўлиб, у кўп асрлик ўзбек меъморлиги анъаналарини ҳамда замонавий архитектура тенденцияларни ўзида мужассамлаштирган. Ўзбекистон элчихонаси яқинида АҚШ, Франция, Япония, Ҳиндистон, Япония ва Малайзия дипломатик ваколатхоналари жойлашган.
Элчихона биносининг биринчи қаватида “Самарқанд”, “Бухоро”, “Хива”ва “Қўқон” номли анжуманлар ва маданий тадбирлар заллари жойлашган. Элчихона олдидан анъанавий ўзбек айвони ҳам қурилган.