Дунёда энг чиройли модель Кариб денгизида қандай дам олишини кўрсатди - фото

Франциялик модель Тилан Блондо Кариб денгизидаги Сен-Бартел оролида тасвирга тушган фото-суратларни тармоққа жойлаштирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Франциялик модель ва актриса Тилан Блондо Кариб денгизида жойлашган Сен-Бартел оролида тасвирга олган фото-суратлар билан ўртоқлашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Чиройли манзара” – деб ёзган 18 ёшли модель.

Тилан Блондо 6 ёшида биринчи марта подиумга чиқди. Ўша вақтда TC Candler сайти ёш модельни “дунёда энг чиройли қизча” деб атаганидан сўнг машҳур бўлди.

Ҳозирги вақтда йирик косметик компания юзи ҳисобланади ва Кайер Гербер, Джиджи Хадид ва бошқа юлдузлар билан бирга мода намойишларда иштирок этишни давом этмоқда.

“Олдин мен жуда уятчан эдим, лекин онам ва мен учратган одамлар туфайли ўзгаришга муваффақ бўлдим”, - дейди модель.