ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мухбири Тошкентдаги тижорат банкларидаги вазиятни кузатди.
Аксарият валюта айирбошлаш жойлари олдида навбатлар юзага келган. Улар олдида бир нечта ҳуқуқ-тартибот орган ходимларини кўриш мумкин.
Сумкаларда пул, навбатлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари - банклардаги вазият
© Sputnik
Эҳтимол бундай чоралар, одам гавжум бўладиган жойларда ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва аҳолини “валютафуруш”лардан тўсиш учун амалга оширилмоқда.
Сумкаларда пул, навбатлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари - банклардаги вазият
© Sputnik
Ички ишлар ходимлари пайдо бўлиши билан “валютафуруш”лар дарҳол ғойиб бўлди.
Сумкаларда пул, навбатлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари - банклардаги вазият
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Одамлар сумкаларда пул олиб келишмоқда. Шу билан бирга, валюта сотиб олишга ҳеч қандай чекловлар йўқ, аммо баъзи банкларда тез тугамоқда.
Навбатда турган одамлар ҳаммага доллар етмайди, деб хавотир олмоқда.