Путин Мирзиёев билан бирга “Марказ-2019” ҳарбий машғулотларига ташриф буюриши мумкин

“Марказ-2019” ҳарбий ўқувларида Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингенти қатнашади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. 16-21 сентябрь кунлари “Марказ-2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилади. 

Қувонч кўз ёшлари, рақс ва дўппилар: ўзбек танкчилари ғалабани қандай қарши олишди

Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилишича, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингенти қатнашади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Sputnik Ўзбекистонга маълум қилишича, Путин ушбу давлат етакчиларидан бири билан машғулотларга ташриф буюриши мумкин. Улар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

“Буни истисно қилиб бўлмайди”, - деб жавоб берди Песков.

“Марказ-2019” ўқувлари Россиянинг 8 та полигонида ва бошқа давлатлар ҳудудларида амалга оширилади.