Психологлар муваффақиятли кишиларнинг фарқли томонини маълум қилишди

Америкалик мутахассислар шиддат билан ривожланиб бораётган замонда кимлар шахсий ҳаётда муваффақиятлироқ эканини аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Америкадаги Кинси номидаги институт психологлари ўз ёзишмаларида эмодзини (смайлик) тез-тез ишлатувчи кишилар бошқаларга қараганда кўпроқ учрашувга чиқишлари ва умуман шахсий ҳаётда муваффақиятли эканликларини аниқлашди. Тегишли мақола Plos One журналида чоп қилинган.

Интернетга қизиқиш ўсмирларни соғлиғи ва бахтидан маҳрум қилади – Лондон олимлари

Мутахассислар онлайн сўров ўтказишган ва унда 5 мингдан зиёд оила қурмаган америкаликлар иштирок этишган.

Маълум бўлишича, сўровда иштирок этганлардан 38 фоизи ёзишмаларида умуман эмодзи ишлатмайди, 29 фоизи камдан-кам ишлатади, яна 30 фоизи эса мунтазам равишда ишлатади. Респондентларнинг атиги 3 фоизи ҳар бир жумласида эмоджи қўллашини тан олган.

Психологларнинг сўзларига қараганда, сўров ўз ёзишмаларида эмодзини тез-тез ишлатувчи кишилар шахсий ҳаётда муваффақиятлироқ эканини кўрсатган. Бундай кишилар кўпроқ учрашув белгилашади ва юқори жинсий фаолликка эгалар. Мақола муаллифлари сўровда иштирок этганлар айнан қайси эмодзиларни ишлатишганига ойдинлик киритишмаган, бироқ уларнинг севги бобида омадлари чопганига эътиборларини қаратишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қон гуруҳи инсон ҳаёти ва бойлик орттиришига қанчалик таъсир кўрсатиши ҳақида хабар қилган эдик.